ТОШ ЎЙМАКОРЛИГИ

ТОШ ЎЙМАКОРЛИГИ — ўймакорлик тури; амалий безак санъатининг кенг таркалган соҳаси. Тош ўймакорлигида безатиладиган буюм сиртига ўйиб, баланд ёки ясси бўртма ҳосил қилиб ёзув, нақш, тасвир ишланади. Бунда юмшоқ (гипстош, оҳактош ва б.), ўртача (малахит, мармар ва б.) ҳамда қаттиқ (нефрит, лазурит, яшма ва б.) тошдан фойдаланилади. Тош турлари инкрустация килиниши, ўзаро бириктирилиши, зичлабқалаб мустаҳкамлаб, кейин Тош ўймакорлиги билан безатилиши мумкин. Ўзбекистон ҳудудидан топилган Тош ўймакорлигининг илк намуналари неолит, энеолит, жез даврларига мансуб. Ўртаосиёлик усталар қадимдан минерал ва тоғ жинсларининг хоссалари, ишлаш усулларини яхши билган; ясси бўртма (рельеф)ли Тош ўймакорлиги ривожланган. Ҳозир Тош ўймакорлигининг асосий қисми механизациялашган (яна қ. Тоштарошлик).