ТЎШ

ТЎШ (sternum) — одам, қуруқликда яшовчи ҳайвонлар скелетининг бир қисми. Елка камари суяклари учун таянч вазифасини бажаради. Қурукликда яшовчи ҳайвонларда Тўш қовурғалар бн туташиб, кўкрак қафасини ҳосил қилади. Сувда ва қуруқликда яшовчиларда тоқ тоғай суяк ёки суякдан, судралиб юрувчиларда тоғайдан иборат. Қушларда яхлит суякдан иборат бўлиб, тож ўсимтасини, сут эмизувчиларда 3 бўғим — дастак, тана ва ханжарсимон ўсимтани ҳосил қилади.