ТЎҚПИ

ТЎҚПИ — урғочи қўзи; бир ярим ёшга тўлмаган (6 — 18 ойлик) қочирилмаган ёш куй. Т. кўзилар 5 — 6 ойлик бўлгунига қадар оналари бн бир сурувда сақланади, шундан сўнг ҳам она қўйлардан, ҳам эркак кўзилардан ажратилиб, алоҳида тўкли қўйлар суруви ташкил этилади, 1,5 ёшга тўлгач, қочиришга қўйилади. Ўзбекистонда Тўқпилар суруви 500—600 бош қилиб белгиланган. Сурувлар, мас., қоракўл Т. лар бонитировка синфига ва тусига қараб, қора рангли — араби, кўк рангли — шерози ва б. гурухлар кўринишида шакллантирилади.