ТЎҚАЙ МУШУГИ

ТЎҚАЙ МУШУГИ (Felis chaus) мушуклар уруғига мансуб йиртқич сут эмизувчи ҳайвон. Уз. 54 — 94 см, думи 30 см ча. Шим. Шарқий Африка, Ғарбий ва Жан.

Шарқий Осиё водийларидаги чакалакзорларда яшайди. Волга дельтаси, Ўрта Осиё дарё водийлари (Сирдарё ва Чу), Каспий денгизининг ғарбий қирғоғида, тўқайларда (номи шундан), қамишлар ва буталар орасида учрайди. Овланадиган баъзи ҳайвонлар ва қушларни еб, зарар келтиради. Қулоқлари учида калта тутам юнги бор. Сидирға сариқкулранг тусда, танасининг ости очиқроқ рангда. Мўйнаси паст сифатли. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган.