ТЎПОН — ғаллагулли ва дуккакли ўсимликлар донини янчиш ва тозалашда чиққан чиқинди. Тўпон майдаланган барг, уруғ қобиқлари, бошоқ ва дон бўлаклари, бегона ўт уруғларидан иборат. Сомонга нисбатан тўйимли. 1 кг буғдой Т. ида 0,43 озуқа бирлиги, 26 г протеин, жавдарникида 0,40 озуқа бирлиги, 21 г протеин, сулиникида эса 0,44 озуқа бирлиги, 23 г протеин бор. Т. ширали озуқалар, намланган барда кабиларга қўшиб, комбайн ўримида чиққан донли Тўпон эса сомон бн аралаштирилиб чорва молларига берилади.