ТЎП

ТЎП, тўпа — 1) этник ҳудудий гурте. Маълум бир қишлокларнинг бир қисмини ифодалайди. Ўтроқ ўзбеклар яшайдиган йирик қишлоқлар Тўп ларга бўлинади. Тўп таркибига бир қанча қонқариндош оилалар кирган. Кўпинча аждодлари ягона бўлган оилалар бир тўпни ташкил этиб, мазкур Тўп бобоси номи бн аталган. Шунингдек, баъзи Тўплар кичик уруғнинг номи, берилган лакаби, каебкори, тоифаси бн ҳам номланган;

2) (ҳарбийда) узун стволли артиллерия қуроли (қ. Тўп).