ТЎНҒИЗТАРОҚДОШЛАР

ТЎНҒИЗТАРОҚДОШЛАР (Dipsacaceae) — икки уруғпаллалилар синфига мансуб туташтожбаргли ўсимликлар оиласи. Асосан, ўтлардан иборат. Ер юзида 10 туркум, 300 тури бор. Ўзбекистонда 4 туркумга мансуб 12 тури усади. Тўнғизтароқдошлар, асосан, чўл, адир ва тоғ минтақаларида тарқалган. Чўл ва адирларда Scabiosa olivieri, S rhodantha турлари учрайди, тоғларда эса манзарали Scabiosa songarica усади. Айрим турлари бегона ўт.