ТЎМАРИС УЙИНЛАРИ ФЕСТИВАЛИ

«ТЎМАРИС УЙИНЛАРИ» ФЕСТИВАЛИ — Ўзбекистоннинг миллий спорт ўйинлари мусобақаларидан бири. 2 й. да бир марта ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Мағкамасининг «Оилада, давлат ва жамият қурилишида аёлларнинг ролини кучайтириш, уларни ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий ва маънавий манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чоратадбирлари» давлат дастури (1999 й. 18 фев.) асосида ташкил қилинган. Мақсади — хотинқизлар саломатлигини мустаҳкамлашга ёрдамлашиш бн бир қаторда улар орасидан маҳоратли спортчи қизларни тайёрлашдир. Фестивалда халқ миллий ҳаракатли уйинлари «Отиб қочар», «Отишма», «Тортишмачоқ», арқонда сакраш, тўп улоқтириш, қул кучини синаш, «Барчиной тестлари» бўйича мусобақалар булади. Фестиваль низомига кура, мусобақа 3 босқичда ўтказилади: 1-босқич туманлар миқёсида ташкил қилинади. Туман мусобақаси ғолиблари 2босқичда вилоят мусобақаларида қатнашадилар. Кррақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент ш. мусобақалари ғолиблари 3босқич — республика финал баҳсларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритадилар. 1«Т. ў.» ф. Аёллар йилига бағишланиб Жиззах ш. да бўлди (1999 й. 11 — 13 нояб.). 2«Т. ў.» ф. 2001 й. 20—25 окт. да Шаҳрисабздаги «Ҳисор» стадионида ҳамда қ. х. коллежида бўлиб ўтди. 3«Т. ў.» ф. Наманган вилоятининг Уйчи туманида ўтказилди (2003 й. 26—29 июнь).