ТОМЬ

ТОМЬ — РФ Хакасия Республикасидаги дарё, Обь дарёсининг йирик ўнг ирмоғи. Уз. 827 км, ҳавзасининг майд. 62000 км2. Абакан тизмасининг ғарбий ён бағридан бошланади. Қорёмғир сувларидан тўйинади. Ўртача сув сарфи қуйилиш жойида 1110 м3/сек. Окт. — декабрь бошларидан апр. охиригача музлаб ётади. Йирик ирмоклари: чапда — МрасСу, Кондома, Унга; ўнгда — Уса, Тайдон ва б. Т. нинг қуйилиш жойидан Томск ш. гача кема қатнайди. Ёғоч оқизилади. Томь ҳавзасида Кузнецк кумир ҳавзаси мавжуд. Томь бўйида Новокузнецк, Кемерово, Томск ш. лари жойлашган.