ТОЛЕДО — Испаниянинг марказий қисмидаги шаҳар. Тако дарёси бўйида. Толедо провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 61 минг киши (2000). Ҳунармандчилик (металл буюмлар, коррида учун анжомлар, керамика, ипак ва жун газлама тайёрлаш)нинг қад. маркази.
Қадимда Толедо карпетанларнинг иберий қабиласи манзилгоҳи бўлган, мил. ав. 2-а. да уни римликлар эгаллаган. 6-а. ўрталаридан Вестготлар давлати пойтахти. 1085 й. да Альфонс VI томонидан эгалланиб Кастилия ва Леон пойтахтига айланди. 1479 й. дан бирлашган Испания пойтахти. Араблар қўл остида бўлган даврдан бошлаб ҳунармандчиликнинг, хусусан, совуқ қуроллар ишлаб чиқариш. ва терига ишлов бериш марказига айланди. 14 — 15-а. ларда мовут, ипак матолар, керамика ва заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш. айниқса ривожланди. 16-а. охири ва 17-а. бошларида (пойтахт Мадридга кўчирилгач) Толедонинг иқтисодий ва сиёсий мавқеи пасайди.
Меъморий ёдгорликлардан рим даврида қурилган цирк крлдиклари, акведук, шаҳар дарвозалари, черковлар, ратуша, собор, кўприклар ва б. сакланган. 20-а. да Толедо қад. меъморликнинг миллий қўриқхонаси деб эълон қилинган. Шаҳар ўрта аср қиёфасини сақлаб қолган, замонавий қурилишлар қилинмайди. Туризм ривожланган.