ТЎЛАГАНОВ Аҳрор Тўлаганович

ТЎЛАГАНОВ Аҳрор Тўлаганович (1908.23.9 Тошкент 1990.18. J) зоолог, фитогельминтолог олим. Ўзбекистон ФА мухбир аъзоси (1966), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1950). Биол. фанлари дри (1947), проф. (1948). СамДУни тугатгач (1931), умуртқасиз ҳайвонлар кафедрасида аспирант, ассистент, доцент ва мудир (1931—41), Маориф халқ комиссарлигида бошқарма бошлиғи (1942—43). Ўрта Осиё унтида умуртқасиз ҳайвонлар кафедраси (1941 й. дан) ва фитогельминтология проблематик лаб. мудири (1959 й. дан). Ўзбекистон ФА Ботаника ва зоология инти гельминтология лаб. мудири (1945—57), СамДУ ректори (1957—63). ТошДУ умуртқасизлар зоологияси кафедраси мудири (1963—88), ТошДУ биол. фти декани (1973—74). Илмий ишлари тупроқ ва ўсимликхўр нематодаларни ўрганишга бағишланган. 25 га яқин нематодаларнинг янги турларини кашф этган. Унинг раҳбарлигида Ўзбекистон ҳудудида учрайдиган ўсимлик ва тупроқ нематодалари каталоги тузилган; каноп, ғўза ва сабзавот экинлари паразит нематодаларига қарши кураш чоралари ишлаб чиқилган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреата (1974).

Ас: Растениеядные и почвенные нематоды Узбекистана, Тўлаганов, 1949; Нематоды сельскохозяйственных культур Узбекистана и борьба с ними, Тўлаганов, 1958; Фитонематоды Узбекистана, Тўлаганов, 1975.