ТОКАНТИНС

ТОКАНТИНС — Бразилиядаги штат, Токантинс дарёси ҳавзасида, мамлакатнинг шим. штатларидан. Майд. 278,4 минг км2. Аҳолиси 1,15 млн. киши (2000). Маъмурий маркази — Пальмас ш. Бразилия ясситоглигининг шим. ён бағрида жоилашган. Иклими тропик икдим, ўртача ойлик тралар 24—28°. Ҳудудининг катта кисмини саванна, ўрмонлар эгаллаган. Токантинс — аграр штат. Шаҳарлар атрофида деҳқончилик билан шуғулланилади. Шоли, маккажўхори, дуккакли экинлар, маниок экилади. Чорвачиликда қорамол, чўчқа, қўй ва эчки боқилади. Асосий саноат тармоқлари: озиқ-овқат, қурилиш материаллари тайёрлаш, ёғочни қайта ишлаш. Йирик шағарлари: Пальмас, Арагуаина.