ТОК КЕСИШ

ТОК КЕСИШ — токнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигини тартибга солиб туриш учун ҳар йили амалга ошириладиган агротехник тадбир. Ток кесиш парваришни енгиллаштиради, ёруғлик ва иссиқликдан ўсимликнинг тўла фойдаланишини таъминлайди, илдиз билан ер устки қисмининг ўзаро мутаносиблигини тартибга солади. Токка тегишли шакл бериш мақсадида ўтқазилган йилидан бошлаб хар йили кесилади. Ток тупларида новдалар етарли булмаса, ғовлаб кетади, яхши пишиб етилмайди, ҳосил ва унинг сифати пасаяди, керагидан ортиқ қоддирилса, улар сует усади, ҳосил кам ва сифатсиз бўлади, касалликларга чалинади. Ток кесиш қоидалари: новда қанча йўгон бўлса шунча узун қоддирилади ва аксинча. Новда куртак устидан қарши томонга қия килиб кесилади; занг, маданг ёки новда бутунлай олиб ташланаетганда асосга тақаб (тўнкача қолдирмасдан) кесилади; ҳосил берган бултурги новда олиб ташланиб, ўринбосар новдадан ўсиб чиққан иккита новданинг усткиси ҳосил, пасткиси уринбосар новда сифатида кесилади; кучли усувчи ток навларида ҳар икки ҳосил новдага битта 3—4 куртакли ўринбосар новда қолдирилади; ўринбосар новдадан янги новда чиқмаса ёки ўсгани нимжон бўлса, ҳосил берадиган новда бултурги энг пастки новдадан шакллантирилади. Токка куп зангли елпиғичсимон шакл беришда ҳар бир тупда 4—6 та кўп йиллик занг қолдирилади. Винобоп узум навлари зангини 6—8 й., хўраки узум навлари зангини 10—12 й. да астасекин алмаштириб турилади.

Ҳар бир ток тупида ер шароитига қараб, нечтадан куртак (кўз) қолдириб кесиш катта аҳамиятга эга. Мас., кучли ўсадиган ток навлари (Нимранг, Ҳусайни, Тоифи, Қора кишмиш ва б.) сўриларда ўстирилганда бир тупида 400500 та, ишкомларда 300350 та, симбағазларда 150— 200—250 тагача куртак крлдириб кесилади. Ҳар бир ҳосил берадиган новдада эса ток навига қараб 5—15—20 тагача, ўринбосар новдаларда 1—4 тагача куртак қолдирилади. Ток қишда кўмиладиган минтақаларда баҳорда очиш пайтида синган ёки қишда совуқ урган новдалар ўрнини тўлатиш учун 15—20% ортиқроқ куртак қолдирилади.

Ток кесишда 1, 2, 3 ёшли токларни кесиш қоидаларига амал қилиш лозим. Тўғри шакл берилган ток 4йили тўла ҳосилга киради. Ўзбекистонда куп зангли елпиғичсимон шакл кенг тарқалган. Тупларга кўчати экилаётгандаёқ шакл бериш эътиборга олинади. Шакл беришда кесиш, ўтган йилги ва шу йилги новдаларни суянчиқларга боғлаш, чилпиш ва ортикча новдаларни олиб ташлаш муҳим аҳамиятга эга.

Жамолиддин Файзиев.