ТОҲИРИЙЛАР

ТОҲИРИЙЛАР — Хуросондаги Тоҳирийлар давлашида ҳукмронлик қилган сулола (821—873). Расман аббосийлар вассали ҳисобланган. Сулолага 821 и. Тоҳир ибн Ҳусайн асос солган. Тоҳирийлар ҳукмдорлари: Тоҳир ибн Ҳусайн (821—822), Талҳа ибн Тоҳир (822—828), Абдуллоҳ ибн Тоҳир (828—844), Тоҳир II ибн Абдуллоҳ (844—862), Муҳаммад ибн Тоҳир (862—873). 873 й. Хуросонда Тоҳирийлар ҳукмронлиги тугатилиб, янги Саффорийлар давлати ташкил топган.