ТЎҒРИ БУРЧАКЛИ КООРДИНАТАЛАР

ТЎҒРИ БУРЧАКЛИ КООРДИНАТАЛАР — координата ўқлари ўзаро перпендикуляр бўлган системага нисбатан координаталар. Аффин координаталарининг хусусий ҳоли. Агар Тўғри бурчакли координаталар системада ҳар бир ўқ бўйича масштаб ўлчов бирликлари тенг бўлса, Декарт координаталар тизими ҳосил бўлади. Агар х ва у нинг қийматлари нисбати жуда катта бўлса, (yqfx) функция графигини тегишлича танланган масштабли Тўғри бурчакли координаталарда тасвирлаш қулай.