ТОҒ ҚАРҒА

ТОҒ ҚАРҒА (Pyrrhocorax pyrrhocorax) — чумчуқсимонлар туркумининг карғалар оиласига мансуб қуш. Катталиги зоғчадек. Танасининг уз. 45 см ча, оғирлиги 270—370 г. Патлари қора рангда, дум ва қаноти яшил товланади; тумшуғи ва оёғи қизил. Марказий ва Жан. Европа, Шим. Ғарбий Африка, Эфиопия, Ўрта Осиё тоғларида тарқалган. Ўтроқ ҳаёт кечиради. Тоғларнинг алп минтақасида яшайди. 4—5 та тухум қўйиб, 17—18 кун модаси босади. Ҳашаротлар, чувалчанглар ва умуртқасизлар, баъзан мевалар билан озикланади.

TOҒ ҚУЛАШИ — катта ҳажмдаги тоғ жинслари массасининг узилиши, ён бағир бўйлаб қулаб тушиши. Тик (45 — 50°) тоғ ён бағирлари, денгиз қирғоқларида, дарё водийларида содир бўлади. Тоғ жинсларининг нураши, ер ости ва юзасидаги сувнинг ҳаракати, гравитация таъсирида вужудга келади. Тоғ қарға кўп ҳолларда зилзилалар, қурилишлар, кончилик ишларида техника назоратига амал қилмаслик оқибатида келиб чиқади. Тоғ қарға пайтида турли ўлчамдаги тош бўлаклари тўсатдан пастга қулаб, тошлар уюмини ҳосил қилади. Тоғ қарға натижасида дарё водийлари тўсилиб қолиб, кўллар вужудга келади. 1911 й. да Мурғоб дарёсида йирик Усой Тоғ қарға содир бўлган. Натижада бал. 700—800 м келадиган табиий тўғон ва Сарез кўли вужудга келган. Тоғ қарғани ўрганиш ва олдиндан айтиб бериш тоғли ўлкаларда турли қурилишлар олиб боришда амалий аҳамиятга эга.