ТОҒ ЧАНҒИ СПОРТИ

ТОҒ ЧАНҒИ СПОРТИ — махсус йўлакчалар бўйлаб тоғдан тушиш, чанғи спортинннт таркибий қисми; унга слалом (чанғида сунъий ёки табиий тўсиқлар оша тепаликдан пастга тез тушиш), улкан слалом, тезлик билан тушиш ва кўп кураш мусобақалари киради. Мусобақа қоидаларини 1марта англиялик А. Лунн (20-а. нинг 20-й. ларида) киритган. 1мусобака 1923 й. Швейцарияда бўлган; 1930 й. дан жаҳон биринчилиги мусобақалари мунтазам ўтказиб турилади. 1936 й. дан кишки Олимпиада ўйинлари дастуридан жой олган. Ўзбекистонда Тоғ чанғи спорти мусобақалари, асосан, Бўстонлиқ туманидаги Чимён базаси мажмуасида ўтказилади. Тоғ чанғичилари ҳар йили 2 марта (езда ва қишда) республика биринчилиги ва Ўзбекистон кубоги баҳсларида куч синашадилар. «Қишки таътиллар», «Чимён соврини» мусобақалари энг кучли тоғ чанғичиларини тўплайди. Спорт устаси Ғайрат Эрметов ёшлар ўртасида Осиё чемпионатининг 2 та кумуш медалига сазовор бўлган. 2004 й. ги Ўзбекистон чемпиони Ксения Григорьева аёллар ўртасида етакчи тоғ чанғичисидир. Ўзбекистон Тоғ чанғи спорти уюшмаси (1998 й. тузилган) халқаро Тоғ чанғи спорти федерацияси (FIS) га қабул қилинган. TOҒ ЧЎҚҚИСИ — тоғ тизмалари, массивлари ва алоҳида тоғларнинг энг баланд жойи ёки нуқтаси. Ҳар хил (платосимон, найзасимон ва б.) шакллари мавжуд. Ён бағирлари тик ёки бир оз нишаб, доимий қор ва музликлар билан қопланган бўлади. Вужудга келиши тектоник тузилиши, таркибидаги тоғ жинслари (нураш жараёнларига чидамлилиги) ва турли денудацион жараёнлар билан боғлиқ. Тоғ чанғи спортининг денгиз сатҳидан баландлиги ҳам турлича. Энг баланд Тоғ чанғи спорти — Жомолунгма (8848 м), Тиричмир (7690 м), Ўзбекистонда Ҳазрати Султон (4648 м).