ТОДЗИО ХИДЭКИ

ТОДЗИО ХИДЭКИ (1884.30.12 Токио — 1948.23.12) — Япониянинг бош ҳарбий жиноятчиларидан бири, генерал. 1915 й. дан япон армиясида раҳбарлик лавозимларида. 1937—38 й. ларда Япониянинг Квантун армияси штаби бошлиғи. 1938—39 й. ларда ҳарбий вазир муовини. 1940 й. июль — 1941 й. окт. даҳарбий вазир. 1941 й. окт. — 1944 й. июлда бош вазир ва айни вақтда ҳарбий вазир. Япониянинг фашистлар Германияси ва Италия билан иттифоқининг тарафдори бўлган. Фашистлар Германиясининг СССРга қарши урушида фаол ёрдам берган. 1941 й. Тинч океанидаги урушнинг очилишида катта роль ўйнаган. Узоқ Шарқ учун ташкил этилган Халқаро ҳарбий трибуналнинг қарорига кўра, қатл этилган.