ТОДЦ

ТОДЦ Александер (1907.2.10, Глазго — 1997.10.1) — инглиз органиккимёгари. Манчестер унти кимёвий лаб. лари директори (1938—44). Кембриж унти проф. (1944—71). Илмий сиёсат бўйича Буюк Британиянинг давлат маслаҳат кенгаши раиси (1952 — 64). Асосий илмий ишлари нуклеотидлар, нуклеотид коэнзимлар ва нуклеин кислоталар кимёсига оид. Рибозанинг фуран шаклини ва гликозид марказининг рконфигурациясини аниқлаган (1939—41). Дезоксиуридин ва барча рибонуклеозидларни (1941—44), шунингдек, нуклеотидаденил кислотани (1947) синтез қилган, таркибида 3’5’нуклеотидлараро боғи бўлган динуклеотид синтезини илк бор амалга оширган (1955). Лондон кимё жамияти президенти (1960—62). Нобель мукофоти лауреати (1957).