ТОБУТ

ТОБУТ — Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари халкларида марҳумни қабрга элтиш учун ишлатиладиган мослама. Усти очиқ, 4 оёқчали, бош томони кенгроқ, оёқ томони торроқ, уз. 2 — 2,5 м. Кафанланган мурда солингандан кейин Тобут махсус нарвонча устига ўрнатилади ва уни 4 киши кутаради, Баъзи халкларда, мас., русларда Тобут крпқоқли бўлиб, марҳумнинг жасади билан бирга гўрга қўйилади. Қад. Ўрта Осиё халкларида ҳам олий табақага мансуб марҳумни йироқ ердан олиб келишда қопқокли ёғоч Т. ишлатилган. Мас., Амир Темур ва унинг набираси Муҳаммад Султон тут ёгочидан ясалган қопқоқли Тобутда гўрга қўйилган. Тош Т. да, яъни саркофаг (Европада аталиши)да олий табақа жасадлар кумилган.