ТИВИТХЎРЛАР

ТИВИТХЎРЛАР, юнгхўрлар (Trichodectidae) — пархўрлар туркумига мансуб ҳашаротлар оиласи. Уз. 10 мм гача. Қанотсиз танаси қора қалин қобиққа ўралган. 200 дан, жумладан, Ўзбекистонда 10 дан ортиқ тури бор. Сут эмизувчилар юнгида паразитлик қилади. Терини мугуз қисми билан озиқланиб жароҳатлайди. Айрим турлари (мас., ит Тивитхўрлари, мушук Тивитхўрлари) муайян ҳайвонда паразитлик қилишга мослашган. Тивитхўрлар — тасмасимон чувалчанглар оралиқ хўжайини.