ТИВИТ

ТИВИТ — қўй, эчки, туя, қуён ва мўйнали ҳайвонларнинг ингичка ва майин жуни. Аксарият жун қатламининг терига яқин қисмида ҳосил бўлади. Тивит толаси ингичкалиги 15—30 микрон. Баъзи қўй (меринос), эчки ва қуён зотлари жуни фақат Тивитдан иборат бўлади. Тивит ҳайвонлар жунини қирқиш (йилига 1—2 марта), тараш ёки туллаш пайтида сидириш йўли билан олинади. Қўй Тивит идан энг яхши жун мато тўқилади, эчки Тивит идан, асосан, рўмол, туя ва қуён Тивит идан эса гилам, трикотаж буюмлар тайёрланади (яна қ. Жун).