ТИШЛИ БИРИКМА

ТИШЛИ БИРИКМА, шлицали бирикма — ариқчалари (ўйиклари) ва унга мое тишлари (чиқиқлари) бўлган икки деталь (вал) бирикмаси. Тишларнинг шаклига қараб, тўғри ёнли, эвольвентали, майда тишли (учбурчак); иш шароитига кўра, қўзғалувчан (сирпанувчан) ва қўзғалмас хилларга бўлинади. Тишли бирикма автомобиль ва станокларнинг узатмалар қутисида, редуктор ва б. механизмларда ишлатилади.