ТИОМОЧЕВИНА

ТИОМОЧЕВИНА, тиокарбамид, H2NC(S) NH2 — тахир таъмли, оқ кристалл кукун. Суюкланиш траси 180 182°, зичлиги 1405 кг/м3. Сувда, спиртда, пиридинда эрийди. Баъзи ўсимликлар таркибида топилган. Кимёвий хоссаларига кўра мочевинага ўхшаш. Асослар билан туз, металл тузлари билан комплекс бирикмалар ҳосил қилади. Турли органик бирикмалар, жумладан, дори препаратлар синтезида қўлланади.