ТИНБЕРГЕН

ТИНБЕРГЕН (Tinbergen) Ян (1903.12.4, Гаага 1994, Роттердам) — голланд иқтисодчиси, ҳоз. замон математик экономия вакилларидан бири, Нидерландия ФА аъзоси. 1933 й. дан Роттердмдаги Нидерландия иқтисодий фанлар мактаби проф., 1945—55 й. ларда Марказий режалаштириш бюроси раҳбари, 1965—70 й. ларда БМТнинг режалаштириш бўйича қўмитаси раиси. Илмий ишлари иқтисодий сиёсат назарияси, иқтисодий ривожланишни динамик моделлаштириш, «хуфия» нархлар концепцияси, циклик иқтисодий тебранишлар масалаларига бағишланган. Тинберген «капиталистик самарадорлик» ва «социалистик тенглик»ка асосланган «оқилона тузум» ғоясини олға сурган. Асосий асарлари: «АҚШдаги иқтисодийцикллар. 1919— 1939 й. лар» (1939), «Иқтисодий сиёсат назарияси», 1952; «Ривожланишни режалаштириш», 1968; «Сиёсат ва даромадлар тақсимоти тахлили», 1975 ва б. Иқтисодиёт соҳасидаги биринчи Нобель мукофоти лауреати (1969; Р. Фишер билан бирга).