ТИЛЛАР ОИЛАСИ

ТИЛЛАР ОИЛАСИ — келиб чиқиши жиҳатидан ўзаро қариндош, тузилиши ва айрим лексикграмматик хусусиятларига кўра ўхшаш тиллар мажмуи. Тиллар оиласини ташкил этувчи тилларнинг бир-бирига яқин ёки узоқ қариндошлиги тилшуносликда қиёсийтарихий метод орқали белгиланади. Оила тушунчаси терминологик жиҳатдан ҳажман ўзгарувчандир. Қариндош тилларнинг айни бир мажмуаси гоғ гуруҳ деб, гоҳ оила деб аталиши мумкин. Мас., эроний тиллар ўз ички бўлиниши нуқтаи назаридан оила деб, ҳиндевропа тиллари оиласига мансублиги жиҳатидан эса гуруҳ деб аталиши мумкин. Аниқланиши қийин ва ўзаро анча узоклашиб кетган тилларнинг оилалари (мас., индейс тиллари) учун «макрооила», «филия», «фила» терминлари ҳам қўлланади.

Ҳар бир Тиллар оиласи бир неча ўнлаб тилларни ўз ичига олади ва улар, ўз навбатида, бирбирига яқинлигига қараб, тармоқларга (шохобчаларга) бўлинади. Тармоқлардаги тилларнинг ўзаро яқинлиги ҳам бир хил бўлмайди. Шунга кўра, улар гуруҳларга, гурухлар эса гуруҳчаларга бўлиниб, тасниф ва тавсиф этилади. Мас., узбек, уйгур, қирғиз, қозоқ, тува, қараим, татар, бошқирд, туркман, озарбайжон, турк, гагауз, чуваш сингари 20 дан ортиқ тил туркий Тиллар оиласини ташкил этади. Ушбу оила, ўз навбатида, 6 та гуруҳ ва гуруҳчаларга бўлинади (А. Н. Самойлович таснифи).

Жаҳон тилларини 200 й. дан бери қиёсийтарихий метод асосида тадқиқ этиш натижасида Тиллар оиласининг генеалогик (келиб чиқишига кўра) таснифи яратилган. Лекин айрим улик тиллар ва жонли тиллар (мас., япон, корейс, айн, баск тиллари ва б. тиллар) етарли даражада ўрганилмаганлиги туфайли, уларни бирор тил оиласига киритиш қийин. Тилларни аник,, батафсил ўрганиш, тадқиқ этиш Тиллар оиласини тўғри белгилашга ёрдам беради. Кейинги йиллардаги тадқиқотлар туфайли ҳом Тиллар оиласи йўқлиги, балки битта сомҳом (афроосиё) Тиллар оиласи борлиги аниқланган. Бир қатор тилшунослар мўғул, тунгусманжур ва туркий тилларни (буларнинг ҳар бири алоҳида Тиллар оиласи ҳисобланади) бир умумий Тиллар оиласига — олтой Т. о. га бирлаштирадилар. Бошка гуруҳ тилшунослар эса олтой, ҳиндевропа, сомҳом, урал, дравид каби тиллар (жуда қад. замонларда) қариндош бўлган деб, уларни битта Тиллар оиласига бирлаштирганлар (қ. Ностратик тиллар). Лекин бундай фаразиялар ҳозирча ўз исботини топгани йўқ.

Америка ва Африкадаги маҳаллий аҳолининг тиллари жуда кўп ва хилмахил бўлсада, уларнинг аксарияти яхши ўрганилмаган. Уларнинг кам ўрганилганлиги ҳамда маҳаллий тилларнинг борган сари камайиб бораётганлиги ушбу ҳудудларда Тиллар оиласини тўғри белгилашга имкон бермайди. Шундай бўлсада, индейс тилларининг Шим. Америкада 7 та, Мексика ва Марказий Америкада 3 та, Жан. Америкада 20 дан ортиқ оиласи борлиги аниқланган. Ҳар бир оила 15— 20 тадан 100 тагачатилни қамраболган. Mac, Mapказий ва Жан. Америкада кенг тарқалган чибча Т. о., ўз навбатида, 20 гуруҳга бўлинади ва жами 70 га яқин тилни қамраб олади.

Ҳоз. жаҳонда тилларнинг умумий сони 2500 тадан 5000 тагача деб тахмин қилинади. Бироқ тиллар ва Тиллар оиласининг аниқ миқдорини айтиш қийин, чунки турлитуман тиллар ва бир тилнинг лаҳжалари ўртасидаги тафовутлар кўпинча шартли хусусиятга эга. Бир қатор тилларнинг ҳақиқатан мустақил тилми ёки лаҳжами эканлиги аник, белгиланмаган. Айрим чалкашлик ёки олимлар уртасидаги келишмовчиликларга қарамай, тилларнинг генеалогик таснифи 2000 дан ортик, тилни бир неча Тиллар оиласига (ҳиндевропа, финугор, туркий, муғул, сомҳом, тунгусманжур, хитойтибет, дравид, папуас, индейс, нигерконго, судан ва б. Т. о. га) бирлаштиради.

Ад.: Иванов В. В., Генеалогическая классификация языков и понятие языкового родства, М., 1954; Теоретические основы классификации языков мира, М., 1980; Реформатский А. А., Введение в языковедение, М., 1998.