ТИЛЛА КАМПИР

ТИЛЛА КАМПИР (18-а. нинг охири — Самарқанд вилояти Қўшработ тумани Қўрғон қишлоғи — 19-а. нинг 1ярми) — ўзбек достончишоираси, Эргаш шоирнинг отаси Жуманбулбулнинг момоси. Асарлари ёзиб олинмаган. У ҳақида айрим накдлар, асарларидан баъзи парчалар бизгача етиб келган. Айтишларича, Тилла кампир «Ойсулув» достонини юксак санъаткорлик билан куйлаган. Бир наклга кўра, шоира ёш вақтида эри ўлган, қўлида ёш боласи қолган. Худди шу вақтда унинг кўлига куйдирги яраси чиққан. Шунда шоира шундай куйлаган экан: Куйдирги мени куйдирди, Кўзимнинг ёшин қуйдирди, Қаддимни ёйдай эйдирди, Эли-халқимни жийдирди, Кўкдан кийим кийдирди.

Жуманбулбул ўғли Эргашга шундай деган экан: «Биз билмай қолибмиз, қишлоғимизда икки чечан кампир бор экан, ўлиб кетди. Улардан сўзни ўрганиб қолмабмиз. Ёшлик қилдик, Тилла кампирдан гап — қўшиқ ўрганмадик. Биримиз — Жиссоқ, шоирларнинг устоди, биримиз — Булбул, Булбул билан қўшиқ айтишганда, ўртадагилар бизникини қилади маъқул, Тилла кампирнинг ҳам топгани шул, — деб бердик. Сўнг билсак, биз той эканмиз, у — тулпор, биз жилға эканмиз, у — булоқ, биз дарёмиз деганда, у денгиз экан».

Ад.: Булбул тароналари [5 ж. ли], 5ж., Т., 1973.

Тўра Мирзаев.