ТИББИЙ ТИКЛАНИШ ВА ФИЗИОТЕРАПИЯ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ

ТИББИЙ ТИКЛАНИШ ВА ФИЗИОТЕРАПИЯ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тиббий тикланиш ва физиотерапия илмий тадқиқот институти — УзР даги илмий ташкилийметодик ва консультатив марказ. 1919 й. Тошкент ш. да ташкил этилган. Дастлаб курортология ва физиотерапия инти деб номланган. Инт курорт манбалари ва янги физик омиллардан даво ва профилактика мақсадида фойдаланиш, уларни ўрганиш ҳамда шу соҳада илмий, амалий мутахассислар тайёрлашда етакчи илмий муассаса ҳисобланади. 1925 й. дан ўлкага хос касалликларни физик усуллар билан даволаш устида иш олиб бориб, Урта Осиё ҳудудида курорт иклимли жойлар, минерал сувлар, шифобахш балчиқ ва б. ни ўргана бошлади. 1932 й. курортология бўлими очилди, шундан буен 100 дан ортиқ минерал сув ва шифобахш балчиқ манбаи ва иқлими курортбоп жойлар ўрганилган ва курортсанаторий (Чортоқ, Тошкент минерал суви, Чимён, Полвонтош ва ҳ. к.) ҳамда дам олиш уйлари (Шоҳимардон, Оқтош, Чимён, Ситораи Моҳи Хоса, Шаханд, Мироқи, Вандоб) ташкил этилган. Интда беморлар соғлиғини тиклашга қаратилган усуллар амалиётга тадбиқ этилмоқда. Интда 8 илмий бўлим, лаб., виварий, кутубхона ва музей мавжуд; илмий ходимлар орасида 6 фан дри ва 17 фан номзоди бор (2004). 160 ўринга мўлжалланган бўлимлар (кардиология, артрология, неврология, гастроэнтерология, гинекология, умумий терапия, физиотерапия, ва б.) да катталар ва болалар ўз соғлиғини тиклайдилар. Интда гипертония ва юракнинг ишемик касалликлари ҳамда репродуктив ёшдаги аёл ва эркаклар соғлиғини тиклаш марказлари ишлаб турибди. Инт ходимларидан 12 фан дри ва 89 фан номзоди етишиб чиқди, 46 илмий ишлар тўплами, 50 монография, 142 методик қўлланмалар нашр этилди. 1990 й. да Термиз ш. да инт филиали очилди. Инт фаолияти Ё. К. Мўминов, З. А. Долимов, Р. А. Каценович, Н. Мажидов, К. Й. Йўлдошев ва б. олимларнинг номлари билан боғлиқ.