ТЕХНИКА ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ

ТЕХНИКА ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ — техник объектлар (автомобиллар, технологик агрегатлар ва б.) дан фойдаланиш жараёнида амалга ошириладиган техникавий ва ташкилий тадбирлар мажмуи. Объектларнинг меъёрдаги самарадорлик билан ишлашини таъминлаш мақсадида амалга оширилади. Барча мавжуд техника воситалари Техника хизмати кўрсатишни талаб қилади. Ишлаб (ёки юриб) турган техника воситалари ҳам, сак,лаб турилганлари ҳам, сак,лаш ёки ташиб келтиришдан кейин ишга тайёрланадиган воситалар хам Техника хизмати кўрсатишга муҳтож бўлади. Мураккаб техника объектлари (машиналар, станоклар ва б.) учун ягона Техника хизмати кўрсатиш меъёрлари белгилаб қўйилади. Булар Техника хизмати кўрсатиш тизимини ҳосил қилади ва техник ҳужжатларда ўз аксини топади. Техника хизмати кўрсатиш тизимини шартли равишда олдини олиш (профилактика) ва тиклаш (тузатиш, таъмирлаш) каби турларга ажратиш мумкин. Техника хизмати кўрсатишга дойр тадбирлар махсус жиҳозланган устахоналар (Т. х. к. стялари) да ҳам, объект (агрегат, станок) ўрнатилган жойнинг ўзида ҳам бажарилиши мумкин. Иккала ҳолда ҳам зарур қурол ва асбоблар, материаллар, назоратўлчаш асбоблари, диагностика аппаратлари (қ. Техник диагностика), малакали мутахассислар [чилангарлар, электр усталари, двигатель тузатувчилар, пайвандловчилар, вулканизация килувчи (балон ямовчи)лар ва б. ] бўлиши талаб килинади. Техника хизмати кўрсатиш тўғри ташкил қилинса, объектдан фойдаланиш ҳаражатлари камаяди, унинг техник имкониятлари ошади, хизмат муддати узаяди.