ТЕВТОНЛАР

ТЕВТОНЛАР — герман қабилалари. Мил. ав. 2-а. да кимврлар билан бирга Рим ерларига киришган, мил. ав. 102 й. Рим саркардаси Г. Марий томонидан тормор этилган. Кейинчалик баъзан Тевтонлар дейилганда умуман германлар тушунилган.