ТЕСО

ТЕСО (ўзларини тесо деб аташади) — нилотлар гуруҳига мансуб Угандадаги халқ(1,55 млн. киши, 1990-й. лар ўрталари). Шунингдек, қўшни Кения (270 минг киши) ва Судан (100 минг киши)да ҳам яшайди. Тесо тилида сўзлашади. Аксарияти анъанавий диний эътикрдларга сиғинади, христианлар ҳам бор. Ўтмишда Тесолар кўчманчи чорвадор бўлганлар, ҳоз. кўпчилиги ўтроқ деққончилик ва чорвачилик билан машғул.