ТЕРРОРИЗМ (лот. terror — қўрқинч, даҳшат) — сиёсий рақибларни, мухолифларни йўқотиш ёки қўрқитиш, аҳоли ўртасида ваҳима ва тартибсизликлар келтириб чиқариш мақсадидаги зўравонлик ҳаракатлари (таъқиб қилиш, бузиш, гаровга олиш, қотиллик, портлатиш ва б.). Т. якка тартибдаги ва гуруҳли Терроризм (мас., экстремистик сиёсий тўдаларнинг ҳаракатлари каби) тоифаларга бўлинади. Сиёсатшуносликда давлат Т. и тушунчаси ғам қўлланади (диктаторлик ва тоталитар режимларнинг репрессиялари). Терроризм ўрта асрлардан бошлаб барча минтақа ва мамлакатларда учраб турган. Лекин ўтган асрнинг охирларидан унинг янги кўринишлари вужудга келди (чет эл давлатлари ва ҳукуматлари раҳбарларини, уларнинг дипломатик вакилларини ўлдириш ёки ўғирлаш, элчихоналар, миссиялар, халқаро ташкилотларнинг биноларини портлатиш, аэропортлар ва вокзалларда портлашлар содир этиш, қаво кемаларини олиб қочиш, одамларни гаровга олиш ва ҳ. к.). Халқаро терроризм кенг тарқалиб, Терроризм ошкора сиёсий тус ола бошлади. Террорчилар айрим мамлакатлар ҳукумати ва унга яқин тузилмалардан мадад оладиган ҳоллар юзага келди. Улар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ортди. Террорчилар қўлига ядровий, кимёвий, биологик қурол тушиб қолиши хавфи кучайди, электрон террорчилик пайдо бўлди. Кўп ҳолларда Терроризм диний экстремизм, наркобизнес, сепаратизм билан боғликдиги, чатишиб кетиши кузатила бошлади.
Терроризмга қарши курашни кучайтириш бўйича аксарият мамлакатларда кўп томонлама конвенциялар ва қонун актлари қабул килинди. Жумладан, Ўзбекистон Республикасида «Терроризмга қарши кураш тўғрисида» махсус қонун қабул қилинди (2000 й. 15 дек.). Ушбу қонунда Терроризм — сиёсий, диний, мафкуравий ва б. мақсадларга эришиш учун шахснинг ҳаёти, соғлиғига хавф туғдирувчи, молмулк ва б. объектларнинг йўқ қилиниши (шикастлантирилиши) хавфини келтириб чиқарувчи ҳамда давлатни, халқаро ташкилотни, жисмоний ёки юридик шахсни биронбир ҳаракатлар содир этишга ёки содир этишдан тийилишга мажбур қилишга, халқаро муносабатларни мураккаблаштиришга, давлатнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини бузишга, хавфсизлигига путур етказишга, қуролли можаролар чиқаришни кўзлаб иғвогарликлар қилишга, аҳолини қўрқитишга, ижтимоийсиёсий вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган, Ўзбекистон Республикасининг ЖКда жавобгарлик назарда тутилган зўрлик, зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёки бошқа жиноий қилмишлар деб таърифланади. Қонунда давлат органларининг Терроризмга қарши кураш соҳасидаги ваколатлари, террорчиликка қарши операциянинг ўтказилиши, террорчилик ҳаракати оқибатида етказилган зарарни қоплаш ва жабрланган шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси каби масалалар ҳуқуқий асослаб берилган. Ўзбекистон Республикасининг ЖКга кўра, террорчилик ҳаракатларини тайёрлаш ва содир этиш, бундай фаолиятда иштирок этаётган шахсларга бевосита ёки билвосита ҳар қандай маблағвоситалар ва ресурелар бериш ёки йиғишга, бошқа хшматлар кўрсатишга қаратилган ҳаракат 8 й. дан 10 й. гача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади. Террорчилик ҳаракати одам ўлишига, бошқа оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, 15 й. дан 20 й. гача озодликдан махрум қилиш ёки ўлим жазоси белгиланади.
Терроризмни тайёрлашда иштирок этган шахс, агар у ҳокимият органларига ўз вақтида хабар бериш ёки бошқа усул билан оғир оқибатлар юзага келишининг ҳамда террорчилар мақсадлари амалга оширилишининг олдини олишга фаол кўмаклашган бўлса, башарти бу шахснинг харакатларида жиноятнинг бошқа таркиби бўлмаса, жиноий жавобгарликдан озод этилади.
Ад.: Каримов И. А., Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари, Терроризм, 1997; Каримов И. А., Терроризм хавфи тўғрисида, Терроризм, 2001; Каримов И., Ватанимизнинг тинчлиги ва хавфеизлиги ўз кучқудрагимизга, халқимизнинг ҳамжиҳатлиги ва букилмас иродасига боғлиқ. Терроризм, 2004; Ражабова М, Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш муаммолари, Терроризм, 2003.
Мирзаюсуф Рустамбоев.