ТЕРНОПОЛЬ (собиқ Тарнополь) — Украинанинг Тернополь вилоятидаги шахар. Вилоят маркази. Серет (Днестр ирмоғи) дарёси бўйида. Тернополь ва шоссе йўллари тугуни. Аэропорт бор. Аҳолиси 235 минг киши (1997).
Тернополь 1540 й. дан Речь Посполита таркибида маълум. 1772 й. дан Австрия, 1809 — 15 й. ларда Россия империяси, кейинчалик Австрия ва АвстрияВенгрия, 1919—39 й. ларда Польша таркибида, 1939 й. дек. дан Украинанинг Тернополь вилояти маркази. 1941 й. 30 июндан 1944 й. 15 апр. гача немис фашистлари қўлида бўлди. Республиканинг саноат марказларидан бири. Енгил (ип газлама кти, сунъий кўн зди), озиқ-овқат (гўшт, шакарқанд, сут ва б.), машинасозлик (шу жумладан, комбайнлар ишлаб чиқариш.) саноатлари мавжуд. Фармацевтика фкаси, чинни зди, мебель кти фаолият кўрсатади. 3 олий ўқув юрти (тиббиёт, пед., молияиқтисодиёт интлари), 2 театр, ўлкашунослик музейи (картиналар галереяси билан биргаликда) ишлаб турибди. Меъморий ёдгорликларидан Воскресение (17-а.), Христорождественская (16-а. охири), Воздвижение (16-а.) черковлари, доминика костёли (18-а.) сакланган.