ТЕРМОГРАФ (термо… ва…граф) — ҳаво, суюқлик ва б. трасини узлуксиз қайд қилувчи асбоб. Т. да биметалл пластинка, суюклик термометри ёки қаршилик термометри сезгир элемент вазифасини ўтайди. Метеорологияда сезгир элементи т-ра ўзгариши билан деформацияланувчи эгик биметалл пластинкали Термограф кенг тарқалган. Бу пластинка учининг силжиши милга узатилади ва графаларга бўлинган (даражаланган) лентада эгри чизиқ чизади.
Чизиқнинг вертикал бўйича 1 мм узунлиги Г га тўғри келади. Барабанининг тўла айланиш вақтига қараб, суткали ва ҳафтали Термограф ларга бўлинади. Термографнинг ишлаши симобли термометрлар билан текшириб турилади.