ТЕРМОФОСФАТЛАР — табиий фосфатларни ишқорийер металлар бирикмалари билан бирга юқори ҳароратда пишириб, туйиб тайёрланадиган фосфорли ўғитлар. Фосфат шлаклари, шунингдек, фторсизлантирилган фосфатлар ҳам баъзан Термофосфатларга киритилади. Термофосфатлар таркибидаги фосфат ангидрид (Р2О5)ни, айниқса 20—30% Р2О5 бўлган ишқорли Термофосфатларни ўсимликлар яхши ўзлаштиради. Ишқорли Термофосфатлар табиий фосфатларни сода, сода шлаки ёки натрий сульфат билан бирга пишириб олинади. Таркибида 20% ўзлаштириладиган Р2О5 ва 12% MgO бўлган магнийли (магнезиал) Термофосфатлар табиий фосфатларни магнезиал силикатлар — олвинит, серпентинит билан биргаликда пишириб олинади. Бу ўғитлар фосфор ва магний элементлари кам ерларга солинади. Термофосфатлар нордон тупрокли ерлар учун фойдали.