ТЕРЕКСОЙ СУРМА КОНИ

ТЕРЕКСОЙ СУРМА КОНИ — Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятининг Чатқол туманидаги кон. 1946 й. дан Қадамжой сурма кти томонидан қазиб олинади. Минераллашиш зонаси Сарасой антиклиналининг ядро қисмида уни мураккаблаштирувчи ва кенглик йўналиши бўйича чўзилувчи Сухар брахибурмасида жойлашган. Кондаги тоғ жинсларининг аксари қисми охакли сланецлар билан қопланган протерозой мармарларидан иборат. Асосан, протерозой даврига оид сланец ва мармарлар чегарасидаги гидротермал ўзгарган кварцли брекчиялар таркибида 10% антимонит, ўртача 7,6% гача олтингугурт руда таналари жойлашган. Брекчиялар таркиби ўзгарувчан бўлиб, кварцоҳактошли, кварцсланецли ва кварцли бўлади. Рудалашиш зонаси турли даражада сульфидлашган (пирит, арсенопирит) кулранг, оч кулранг тусдаги брекчиялашган, кварцлашган карбонатсланеили жинслардан иборат. Рудалашиш зонасининг чегаралари етарлича аниқ. Конда қатламлинзасимон 4 руда танаси аникланган бўлиб, 1руда танаси энг йирик ва сифатли хамда қазиб олишга ярокли. Руда танаси 250 м чуқурликкача давом этиб, йўналиши бўйлаб қарийб 300 м, ўртача қалинлиги 3,5 м. Кондан қўшимча кумуш ҳам олинади. Коннинг генезиси гидротермалметасоматик. Асосий минераллари — пирит, антимонит, туғма олтин. Иккиламчилари — марказит, сфалерит, цинкелит, тетраэдрит, хира рудалар ва халькопирит.