ТЕРЕККУМА ПАСТТЕКИСЛИГИ

ТЕРЕККУМА ПАСТТЕКИСЛИГИ — Шарқий Кавказ олдидаги пасттекислик. Каспий бўйи пасттекислигининг жан. ғарбий қисми. Жан. да Катта Кавказнинг этаклари, гарбда Ставрополь қирлари, шарқда Каспий денгизи, шим. да КумаМанич ботиги билан чегарадош. Ер юзаси текислик. Энг баланд жойи 100 м (шарқий қисми океан сатҳидан паст). Эол рельефи шакллари (ҳаракатдаги ва ўсимликлар билан мустаҳкамланган), шўрхоклар, дельталар, қуруқ ўзанлар, қирғоқ марзалари, кичик қўлтиқ, лагуналар бор. Шим. қисми платформа, жан. қисми тог олди ботиғидан иборат. Денгиз, даре, эол ётқизиқларидан ташкил топтан. Иқлими континентал, ғарбий қисми намроқ, шарқий қисми нисбатан қурукроқ, қиши совуқ, ёзи иссиқ. Янв. нинг ўртача траси —5°, —7°, июлники 25—26°, йиллик ёғин 250 — 350 мм. Дарё тармоқдари кам. Терек ва Сулак дарёлари оқиб ўтади. Ер ости сувлари шўр, фақат қумликларда чучук сув учрайди. Оч каштан, шўрхок, ўтлоқ, ботқоқ тупроқлари тарқалган. Шим. қисмининг ғарбида қуруқ дашт (чалов аралаш шувоқ бошокдошлар), марказий қисмида чала чўл (қрим шувоғи) ўсимликлар мавжуд. Баҳор фаслида эфемер ва эфемероидлар ўсади, қумликларда юлғун, учрайди. Дашт ва чўл ҳайвон турлари аралаш яшайди. Кулранг юмронқозиқ, қўшоёқ, олмахон, қуён, сайғоқ, қарсок, тулки; дельталарда қобон, чиябўри, сувда яшовчи қушлар учрайди. Нефть ва газ конлари бор. Катта қисми яйлов сифатида фойдаланилади. Ғалла, шоли, кунгабоқар, емхашак, полиз экинлари экилади.