ТЕРАКЛИСОЙ РАСМЛАРИ

ТЕРАКЛИСОЙ РАСМЛАРИ — Чатқол тоғ тизмаси (Тераклисой қирғоқлари)даги қоятошларга ишланган тасвирлар. Тошкент вилояти Паркент тумани ҳудудида. 1963 й. да геолог А. Агапонов ва Чатқол тоғўрмон қўриқхонаси директориТ. Есиповлартопган. 1966 й. да А. Кабиров томонидан ўрганилган. Тераклисой расмлари оддий чизиклар, шакл кўриниши, соя услубида уриб—чўкичлаб ишланган: одам, архар, тоғ эчкиси, бўри. илон, ғилдирак шаклидаги қуёш, ўқёй ва б. буюмлар тасвири бор; алоҳида якка ҳамда кўп шаклли — ов, рақс ва линий маросимлар ижроси билан боғлиқ манзаралар тасвирланган. Тераклисой расмларининг асосий қисми мил. ав. 1минг йилликнинг 2ярмида яратилган, аксарияти нафис ҳамда одам ва ҳайвонлар аъзолари бир-бирига мутаносиб қилиб ишланган. Тераклисой расмлари санъат обидаси сифатида қад. тоғликлар ҳаёти, маданияти, эътиқоди, урфодатлари ва б. ни ўрганишда қимматли манбадир.