ТЕОСОФИЯ

ТЕОСОФИЯ (юн. theos — худо ва sophia — донишмандлик, билим) — кенг маънода — энг зўр илоҳий сирларни очишга даъво қилувчи ҳар қандай диний таълимот. Шаклсиз, ягона, ҳамма нарсани қамраб олувчи худо ҳақидаги, барча нарсаларнинг илоҳий моҳияти ҳақидаги тасаввурлар Теософиянинг назарий асосини ташкил этади. Ғайритабиий ва нариги дунёдаги кучлар билан бевосита алоқа боғлаш мумкинлигини тан олиш Т. ни спиритизм ва оккультизма олиб боради. Тор маънода — рус ёзувчиси Е. П. Блаватская (1831— 91) ва унинг тарафдорларининг линий таълимоти бўлиб, унда буддизм ва бошқа шарқ таълимотларидаги мистика оккультизм ва ноортодоксал христианлик элементлари билан қўшилиб кетган.