ТЕНАРДИТ

ТЕНАРДИТ, глаубер тузи (франц. кимёгари Тенар номидан) — сульфидлар синфига мансуб эвапоритларга хос минерал (Na2SO4). Механик аралашма тарзида кам микдорда К, Mg, C1, Вг, Н2О, CaSO4 учрайди. Тенардит ромбик сингонияда, юқори трали фазаси — метатенардит гексагонал сингонияда кристалланади. Оролли структурага эга, Na — полиэдрлар синчидан иборат, улар ўзаро SO4 тетраэдрлар билан боғланган. Рангсиз, шаффоф кристаллари дипирамидал ёки плитасимон шаклда бўлади. Тенардит фумарол фаолиятининг махсули бўлиб, шўр сувли кўллар ва қўлтиқларда чўкинди сифатида ҳамда қуриётган шўр кўлларда мирабилит, эпсолит, астраханит, гипс билан бирга ёки мобилитнинг сувсизланиши жараёнида ҳосил бўлади. Тенардитнинг сут рангли оппоқ донадор агрегатлари кенгтарқалган. Сувда яхши эрийди, таъми тахиршўр, мўрт, шишасимон ялтирайди. Қаттиқлиги 2,5—3, зичлиги 2,7 г/см3. Т. ўта тўйинган эритмалардан 32,4° да ажралиб чиқади. NaCl бўлганда анча паст (—13,5°С гача) трада кристалланади. Т. ҚорабўғозГўл (Туркманистон), Қулунда даштидаги Мормишан кўллари, Қозоғистон шим. шарқи ва Ўзбекистоннинг Қораумбет ва Кушкантоғ конларида мавжуд.