ТЕМПЕРАТУРА ИНВЕРСИЯСИ

ТЕМПЕРАТУРА ИНВЕРСИЯСИ (атмосферада) — атмосферанинг бирор қатламида баландликка қараб ҳаво трасининг ортиб бориши. Инверсия катлами шиддати унинг қуйи чегараси баландлиги, вертикал калинлиги ва инверсиянинг чуқурлиги, яъни юқори ва қуйи чегаралари орасидаги тра фарқи билан ифодаланади.

Инверсия тропосферстннг турли баландликларида ҳосил бўлади. Баландлик бўйича инверсия Ерга яқин, яъни фаол Ер юзасидан бошланадиган инверсия ва эркин атмосфера инверсияга ажратилади. Инверсия катламларининг қалинлиги бир неча метрдан 2 — 3 км гача, унинг чуқурлиги 2° дан 10° ва ундан юқорироқ бўлид!и мумкин. Температура инверсияси қатлами тўсиқ қатлам ҳисобланади: шу туфайли мазкур қатлам остида ўзига хос метеорологик шароит юзага келади.