ТЕМИРЧАКЛАР

ТЕМИРЧАКЛАР (Tettigonioidea) тўғри қанотли ҳашаротлар туркуми катта оиласи, 7 мингга яқин тури маълум. Ўзбекистонда 100 дан ортиқ тури учрайди. Орқа оёқлари сакровчи. Кўпчилиги (асосан, эркаги)нинг олдинги қанотида овоз чиқарувчи органи бор. Иссиқ ва илиқ иқлимли мамлакатларда тарқалган. Эшитиш органи олдинги оёғининг болдир қисмида жойлашган. Тухум қўйгичи қиличсимон, узун. Т. ўсимликхўр, шунингдек, йиртқичлари ҳам бор. Ўрмон четлари, бутазорлар, ғорлар, тошлар остида ва б. жойларда яшайди. Тухуми қишлайди; баҳорда тухумдан личинка ривожланади. Личинка 1—2 ой мобайнида 5—8 марта пуст ташлаб тараққий этади. Ҳаёт цикли бир ёки бир неча йил (дшпауза ҳисобига) давом этади. Баъзи Темирчаклар (яшил Темирчаклар ва кулранг Темирчаклар) қурғоқчилик йиллари экинлар (ғалла, токзорлар)га зиён келтиради.