ТЕМБР

ТЕМБР (франц. timbre) — товуш сифати, туей, «бўёғи»; мусиқий товушнинг хусусий белгиларидан бири. Тембр туфайли бир баландлик ва бир хил динамикадаги товушларни фарқлаш мумкин. Тембр садоланувчи жисмининг материали, товуш ҳосил қилиш усули, тебраниш хусусиятлари, товуш юзага келувчи ва тарқалувчи муҳит ва б. га боғлиқ бўлиб, обертонларнчнг сони ва жадаллиги билан аникланади. Нуткда Тембр орқали унли товушлар ажратилади. Нутқ интонацияемда Тембр ёрдамида турли ҳиссиётлар (хурсандчилик, ғамгинлик, норозилик, қўрқув каби) ўз ифодасини топади.