ТЕЛОМЕРЛАНИШ (рус. тело тана ва юн. meros — қисм, улуш) — тўйинмаган бирикмалар (мономерлар) билан реакция занжирини узатувчи (телоген) моддалар ўртасидаги занжир реакция. Теломерланиш натижасида мол. м. турлича бўлган маҳсулотлар аралашмаси (теломерлар) юзага келади. Бу маҳсулотларнинг молекулалари мономерлар молекуласи ва чекка гурухдан тузилган. Теломерланишни нур, радикаллар, ионлар билан иницирлаш мумкин. Иницирлаш усулига кўра, ионли ва радикалли Теломерланиш фарқланади. Радикалли Теломерланиш анча кенг ўрганилган.
Этиленнинг углерод (IV) хлорид билан Теломерланиши радикалли Теломерланишга мисол бўла олади. Инициатор парчаланиб, радикал (R°) ларни, улар углерод (IV) хлорид молекулалари билан реакцияга киришиб, трихлорметил радикалини ҳосил қилади: R°ҚCC14»RC1ҚCC1°3.
Радикалли Теломерланишни иницирлаш мақсадида ацитил ва алкил пероксидлар, ёғ қаторининг азобирикмалари, металл органик бирикмалар ва ультрабинафша нурлар ишлатилади. Сўнгги вақтда оксидланишқайтарилиш системалари, металлар карбониллари, унур, термик иницирлаш қўлланади. Теломерланишда мономерлар сифатида турли тўйинмаган бирикмалар иштирок этиши мумкин. Теломерланиш реакциясидан фойдаланиб эннат толаси, локбўёклар ва б. ноёб бирикмалар олинган. Сирка кислота билан этиленнинг радикалли Теломерланиш жараёнида илк бор водород атомининг 1,5 миграцияси оркали эркин радикалларнинг қайта тақсимланиши кашф қилинган.