ТЕЛЛУРИЙ

ТЕЛЛУРИЙ (лот. tellus Ер) Ернинг Қуёш атрофидаги йиллик ҳаракати ва ўз ўқи атрофидаги суткалик айланишини намойиш этувчи ўқув асбоби. Теллурийда Ерни ифодаловчи кичикроқ шарча бўлиб, у Қуёшни ифодаловчи каттароқ шарча атрофида, яъни ёруғлик манбаи (мас., рефлекторли лампочка) атрофида айланади. Теллурийда баъзан Ер атрофида айланувчи ва Ойни ифодаловчи жуда кичик шарча бўлиб, бу шарчалар ёрдамида Ер, Қуёш ва Ойнинг ҳаракати намойиш этилади.