ТЕЛИШЕВСКИЙ Исидор Абрамович

ТЕЛИШЕВСКИЙ Исидор Абрамович (1910.16.12 Тошкент 1976.22.2) — дерматовенеролог, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1974), тиббиёт фанлари дри (1966), проф. (1967). ТошТИ ни тугатган (1935). Ўзбекистонда тери ва таносил касалликлари и. т. институтида кичик (1935—37) ва катта (1937—43) илмий ходим, директор (1943—47), Тошкент врачлар малакасини ошириш инти тери ва таносил касалликлари кафедраси доценти (1947—66), 1966 й. дан мудири ва проф. Илмий ишлари дерматозларни даволашга оид. Тери касалликларини Чорток. минерал суви билан даволаш устида тадқиқот ишлари олиб борган.