ТЕЛЬФЕР

ТЕЛЬФЕР (теле… ва phero — ташийман сўзларидан) — кж кўтариш қурилмаси; чиғир ва дастаки ёки электр юритмали юриш қисмларидан иборат. Бир рельели осма йўлда ҳаракатланади; 1 — 5 т гача юк кўтаради. Цех ичларида юк кўтариш қурилмаси сифатида ишлатилади (яна қ. Таль).