ТЕЛЕВИЗИОН ТЕЛЕСКОП

ТЕЛЕВИЗИОН ТЕЛЕСКОП — кузатиладиган осмон ёритқичларининг тасвири телескоп техника ёрдамида ҳосил қилинадиган астрономик қурилма. Биринчи марта 20-а. 50й. лари ўрталарида Ой ва сайёраларни, кейинчалик эса Ер сунъий йўлдошлари ва б. космик объект (галактика, туманлик) ларни кузатишда қўллана бошлади. Телевизион телескоп оптик телескота ўрнатилган узатувчи телевизион трубка (суперортикон, изокон, видикон), видеокучайтиргич, алока канали ва қабул қилувчи телевизион трубка (кинескоп) дан иборат. Телевизион телескоп спектрнинг ультрабинафша, кўринма ва инфрақизил диапазонларида ишлаши ва космик объект тасвирини узок, масофага (кабель ёки эфир орқали) узата олиши билан бошка нур қабул қилувчи воситалар (фотопластинка, фотоэлемент)дан устун туради. Олинган видеосигналларни қайта ишлашда автоматик асбоблардан фойдаланилади. Телевизион телескоп биринчи марта 1952 й. Ойни (Буюк Британия) ва 1954 й. Марсни (АҚШ) кузатишда қўлланилди. Пулково расадхонасида Телевизион телескоп билан 1956 й. дан бошлаб Ой тадқиқ қилинган. Ўзбекистон ФА Астрономия интида Телевизион телескоп йўқ. Бу ерда заряд алокасига асосланган матрицали Қуёш телескопи (ПЗС) ишлаб турибди (2004).