ТЕЛЕНАЗОРАТ

ТЕЛЕНАЗОРАТ — объектларни телемеханика воситалари билан масофадан туриб текшириб туриш. Назорат қилинадиган объектдан ахборотлар бошқариш пунктига, диспетчерлик пунктига ёки ахборотлар йиғиш пунктига узатилади (қ. Телемеханика тизими).