ТЕЛЕГРАФ СТАНЦИЯСИ

ТЕЛЕГРАФ СТАНЦИЯСИ — абонентлар ёки алоқа муассасалари орасида телеграф алоқанн таъминлайдиган стя; телеграф тармоғинмнг таркибий қисми. Телеграф алоқа каналларини коммутациялаш (ўзгартириш, узибулаш) ва телеграф хабарларини коммутациялаш Телеграф станцияси лари бўлади. Телеграф станциясининг абонент телеграфлаш, тўғри (бевосита) уланадиган, бирлаштирилган ва хабарларни узатиш учун мўлжалланган турлари бор. Т. еда маҳаллий ва шаҳарлараро телеграф алоқа ўрнатилади. Абонентларни улаш, хабарларни узатиш ва қабул қилиш операциялари асосан автоматик тарзда (баъзи Телеграф станциясида қўлда хам) бажарилади. Телеграф станцияси электрон ҳисоблаш машиналари (компьютерлар) асосида ишлайди.

Телеграф станцияси жиҳозлари: телеграф аппаратлари, автоматик коммутация қурилмалари, кўп каррали улабузгичлар, телеграф алоқа каналларини мувофиқлаштириш қурилмалари, сигналлар датчиклари, телеграф хабарларни жамловчилар, назоратўлчаш асбоблари, авария ва оператив сигнализация асбоблари ва б. Ўзбекистонда Телеграф станциясилари Тошкент, Нукус ш. ларида ва барча вилоятларнинг марказларида бор. Уларнинг ишини «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси мувофиқлаштириб туради.